Франция тараққиёт агентлиги 20 йиллик кредит шартномаси асосида Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 55,8 миллион евро қарз маблағлари ажратади. Шундан 46,5 миллион евро Андижон вилоятидаги қурилиш Пайтоқ кичик ГEС ҳамда Жанубий Фарғона каналининг 1А ва 2А кичик ГEСларини молиялаштиришга мўлжалланган (ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 52,5 миллион еврога баҳоланмоқда).
Ушбу янги ГEСлар 2023 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш билан 51,2 миллион квт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Чорвоқ ГEСда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 33,95 миллион еврога тенг «ГEС фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳа»ни молиялаштириш учун жалб қилинаётган кредитнинг 9,3 миллион евролик қисми йўналтирилади.
Учрашув давомида томонлар ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва уларни белгиланган муддатларга мувофиқ муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган биргаликдаги ишларни муҳокама қилдилар.
Учрашувда сўнгги уч йил давомида Жамият томонидан 30 дан ортиқ инвестициявий лойиҳалар асосида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, гидроэнергетика улушини ошаётганлиги таъкидланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.