Global Data Barometer — дунё бўйлаб очиқ маълумотлар ҳолатини баҳолашга қаратилган рейтинг ҳисобланиб, 2016 йилда ўз фаолиятини тўхтатган Open Data Barometer рейтингининг давоми ҳисобланади.

GDB турли минтақаларда фаолият кўрсатаётган 100 дан ортиқ экспертлар хулослари асосида тузилади ва унда мамлакатлар томонидан эълон қилинаётган очиқ маълумотларнинг ҳолати, тараққиётни жадаллаштиришдаги ўрни, ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор учун таъсири, сиёсий тузилмалар ва инвесторлар учун қатор муҳим соҳалардаги умумий мақсадларга эришиш жараёнларини кузатиш учун хизмат қилади.

Мазкур рейтинг бу йили илк бор эълон қилинди. Уни тузишда 2019 — 2021 йил давомида очиқ маълумотлар экотизимини яратиш, ҳукумат очиқлиги, ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиниши каби йўналишларда амалга оширилган муҳим ўзгаришлар таҳлил қилинган. 

Глобал маълумотлар барометрининг асосий модулларида Ўзбекистон қуйидагича баҳоланган:
–  “Очиқ маълумотлар ташаббуси”ни ўз ичига олган “Имкониятлар” модулида 80 балл; (8-ўрин) 
–  Мамлакатда очиқ маълумотлар сиёсатини ўз ичига олган “Бошқарув” модулида Ўзбекистон 52 балл; (19-ўрин).

Глобал маълумотлар барометри рейтингида:
1-ўрин — АҚШ 68 балл
2-ўрин — Эстония 67 балл
3-ўрин — Франция 66 балл