Ташрифнинг илк куни Ўзбекистон вакиллари Корея Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий академиясида бўлиб, мазкур олий ҳарбий таълим муассасасининг таълим жараёнлари, кадрларни тайёрлаш дастури мазмуни ҳамда таълим муассасасининг ўқув-моддий базаси ва тингловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳарбий билим юртлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
Шунингдек, томонлар ўртасида профессор-ўқитувчи кадрларнинг малакасини ошириш, юқори малакали илмий ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш ва ҳарбий санъатнинг долзарб муаммолари бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга келишиб олинди.