Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.
Умид қиламизки, ушбу муборак кунларда курашаётган тарафлат томонидан ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади.
Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини келгусида ҳам ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тинч ва фаровон Афғонистонни бунёд этишда кенг кўламли ёрдам беришга қатъий содиқлигини яна бир бор билдиради, дейилад баёнотда.