Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди, баъзида эса секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-11° илиққача пасаяди.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол секундига 5-10 метр тезликда эсади, секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-8° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин.

Қор кўчиши хавфи бор. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди, баъзида эса секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқ бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази