Ялпи мажлис очилишида Сенат Раиси Танзила Нарбаева амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида нуфузли халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

– Иқтисодий эркинлик индексида мамлакатимиз 44 поғона юқорилаб, 108-ўринни эгаллади. Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича 14 поғона юқорилаб 85-ўринга кўтарилди. Ўзбекистон бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди. Глобал инновацион индексда Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 132 та давлат орасида 86-ўринни эгаллади ва энг жадал юқорилаган мамлакатлар топ 10 талигига кирди, – деди Сенат Раиси.