Янгиланган ҳисоботда прогнозлар ўзгартирилган — мос равишда 4,3 фоиз ва 4,8 фоиз. Бу ҳақда European Bank for Reconstruction and Development ўз (EBRD) ўз веб-сайтида хабар қилди.
Молия муассасссининг қайд этишича, минтақа пойтахтлари «кўчмас мулк бозорида жадал суръатларда ўсишни бошдан кечирмоқда», меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш саноати фаол ривожланяпти.
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнози 2022 йил учун 4 фоиздан 5,5 фоизга, кейинги йил учун 6,5 фоизга яхшиланган.
Бундан олдин Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича прогнозларини яхшилаганди. 2022 йилда Марказий Осиё ЯИМи 3,9 фоизга, 2023 йилда эса 4,2 фоизга ўсади. Аввалроқ ушбу прогнозлар мос равишда 3,6 фоиз ва 4 фоизни ташкил этганди.
Эслатиб ўтамиз, Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 3,1 фоизга, Жаҳон банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2022 ва 2023 йилга келиб мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизга етишини башорат қилганди.