Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ва Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ташқи ишлар бўйича Давлат котиби Манлио Ди Стефано бошчилик қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, истиқболли қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
БМТ, Европа Иттифоқи, «Италия – Марказий Осиё» мулоқоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг алоҳида жиҳатлари таҳлил қилинди.
Маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш, илмий ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди.
Долзарб ва амалий аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.