Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 45 та хорижий давлатдан қиймати 9,9 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион жуфт оёқ кийимларини импорт қилган.

Оёқ кийимлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 миллион долларга ошган.

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон оёқ кийимларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 4,4 миллион;

Туркия – 2,8 миллион;

Вьетнам – 756,5 минг;

Россия – 397,5 минг;

Италия – 331 минг;

Чехия – 229,2 минг;

Индонезия – 180,5 минг;

Ҳиндистон – 114,1 минг;

Қирғизистон – 99,5 минг;

Испания – 77,7 минг;

Португалия – 60,9 минг доллар, деб маълумот беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.