Тошкент шаҳар 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоамиз дунёнинг 35 та жамоаси иштирок этган нуфузли мусобақада муносиб иштирок этди.
Футболчиларимиз 7 та учрашувда ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда ҳам зафар қучиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
Натижада Ўзбекистон жамоаси Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги футбол бўйича XI жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолибига айланди.