Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобил назорати ходимлари Россия ҳамда беларуслик рақибларидан ҳар томонлама устун эканликларини намойиш этишди. Капитан Мансуржон Акобиров, сержантлар Сиддиқ Аъзамов, Фарҳод Мусаев Макаров пистолети ва автоматдан ўқ отиш, экстремал бошқариш ва йўл ҳаракати ҳодисаси пайтида содир бўлиши мумкин ўт ўчириш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш шартларини бажариш жараёнида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Дастурга кўра жамоалар вакиллари сўнгги икки шарт – автомобил шиналарини алмаштириш ва йўл ҳаракатини бошқариш (конкурсдан ташқари) борасида баҳс олиб борди. Кичик сержант Музаффар Тулябаев ва  катта лейтенант Жамолиддин Эгамбердиев жуфтлиги 1 дақиқа 14 сонияда автомобил шинасини алмаштириб, ўзларига топширилган вазифани аъло даражада бажаришди. Сержант Жўрабек Қодиров, Алексей Серебров (Россия Федерацияси) ва Александр Шеглов (Беларусь Республикаси) йўл ҳаракатини бошқариш шартида энг яхши инспекторлар сифатида ўзларини кўрсатишди.

Қайд этилган натижаларга якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Россия Федерацияси иккинчи, Беларусь Республикаси учинчи ўриндан жой олди.

Мудофаа вазирлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти