Вильнюс университети дунёдаги ТОП-400 университетлар қаторида бўлиб, мазкур олий таълим муассасаси билан алоқалар ўрнатиш, қўшма таълим ва илмий дастурларни йўлга қўйиш ҳар иккала давлат илмий ва педагог жамоалари ҳам талабаларга манфаатлидир. Шунингдек, университет биотехнологиялар, биотиббиёт, яшил энергетика йўналишларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб, уларни ишлаб чиқаришга жорий этишда катта тажрибага эга.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон-Литва ректорлар форумини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар. Форум икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.