Уларнинг яратилиш тарихи ва қандай қилиб Россиядаги йирик музейнинг мулкига айлангани ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси фильмидан билиб олишингиз мумкин.
Ушбу видеолавҳа орқали сиз Третьяков галереясининг қизиқарли жойлари, музей фондлари, оддий ташриф буюрувчилар киролмайдиган реставрация устахоналарига ташриф буюрасиз. Бу ерда ўзбек рассомларининг асарлари реставрация қилиниб, асрлар давомида авайлаб сақланиб келмоқда.