Учрашувда Халқ таълими вазирлиги масъуллари ҳамда Финландия делегацияси аъзолари иштирок этди.

Дастлаб, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ҳудудий миллий марказларига Финландия экспертларини жалб этиш масалаларига тўхталиб ўтди. 

Ўз навбатида Финландия томони ҳам мазкур жараёнга методистларни жалб этиш, ўқитувчиларни сертификациялаш, уларга методик ва амалий кўмак берилиши ҳақида фикр билдирди.

Учрашув давомида икки томон хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини ҳам Ўзбекистон халқ таълими тизимига жалб этишга келишиб олди.