Табрикда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратилгани таъкидланади.

Томонлар халқаро ташкилотлар доирасида яқин ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйгани алоҳида қайд этилади.
Ўзбекистон-Малайзия ўртасидаги муносабатлар томонларни қизиқтирган барча соҳаларда янада чуқурлашишига ишонч билдирилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюциясини Малайзия қўллаб-қувватлаган ва унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлган