2021 йил 23 апрелда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Беларусь компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулотлар номеклатурасини Беларусга экспорт қилишни кенгайтириш масалалари юзасидан онлайн видеомулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистондан қуруқ мевалар, тайёр трикотаж маҳсулотлари, турли текстиль матолар ҳамда электротехника маҳсулотларини Белорусга экспорт қилиш имкониятлари Беларусь компанияси билан атрофлича кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон экспортерларини тижорат таклифларини Беларусдаги салоҳиятли харидорларга юбориш ҳамда Беларусда талаб юқори бўлган маҳсулотларни Ўзбекистондан етказиб бериш ҳамда икки давлат тадбиркорлари ўртасида маҳсулотлар етказиб бериш борасида видеомулоқотларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.