Унда ташкилий масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, кун тартибидан ташкилотга янги вице-президент сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Унга кўра, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб борган Шерзод Рихсибаевич Ташматов МОҚда вице-президент лавозимига сайланди.
Маълумот учун, Шерзод Ташматов узоқ йиллардан буён спорт соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У ўз вақтида Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти сифатида ҳам кўплаб ютуқларга эришган. Хусусан, Рио Олимпиадасида боксчиларимизнинг муваффақияти ҳам унинг хизмптлари катта бўлган. Ўшанда Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари Олимпиадада 7 та медалга эга чиққан эди.