Форум Корея Республикаси ва Ўзбекистоннинг педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги етакчи олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилди.

Тадбирда таълим тизимини ривожлантириш, ўқитувчиларни тайёрлашда замонавий ёндашувлар, ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда корейс тили таълимининг истиқболлари муҳокама қилинди. Форумда Мактбгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев, университет ректори Зафар Рахманов ва Чхонджу Миллий таълим университети вакили Парк Юн Геонг иштирок этди.

Шунингдек, университет ва Visang Education компанияси ўртасида сунъий интеллектга асосланган рақамли таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, “AllviA Connect Learning” платформасини 2026 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Форум Корея ва Ўзбекистон ўртасида таълим соҳасидаги илмий ва маданий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди.