Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин бошчилигидаги делегациялар турли соҳалардаги Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Сиёсий алоқаларни фаоллаштириш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, томонларнинг халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.
Маслаҳатлашувлар чоғида маданий-гуманитар соҳада алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.