Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари эълон қилинди.

  • Фарғона –– 20:20
  • Наманган –– 20:20
  • Андижон –– 20:20
  • Тошкент в. –– 20:30
  • Тошкент ш. –– 20:30
  • Сирдарё –– 20:30
  • Жиззах –– 20:30
  • Самарқанд –– 20:30
  • Қашқадарё –– 20:40
  • Сурхондарё –– 20:40
  • Навоий –– 20:40
  • Бухоро –– 20:40
  • Хоразм –– 21:00
  • Қорақалпоғистон Р. –– 21:10
"Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади» (Имом Бухорий ривояти), деганлар", — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарида.