Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассосиацияси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ушбу учрашув нейтрал майдонда — Малайзияда ташкил этилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, бундан аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвай терма жамоасига қарши 2 маротаба ўйин ўтказган. Шундан 1 таси ўртоқлик мақомида ўтган бўлса, қолган биттаси Хитой кубоги доирасида ўтказилган. Бўлиб ўтган барча учрашувларда Уругвай терма жамоасининг қўли баланд келган.