Жумладан, Тошкент Давлат транспорт университети профессори Султон Амиров “Ихтирочилик учун” медалини сазовор бўлди. Олим  жой алмашиш, тезланиш, суюқлик оқими, тебраниш, механик кучлар ва юқори оқимларни ўзгартирувчи қурилмаларнинг оригинал конструкцияларини ишлаб чиққан. Улардан 15 таси темир йўл транспорти корхоналарида қўлланилади. 

Шунингдек, Фарғона политехника институти “Ижодкорлик учун” медали билан тақдирланди. Олий ўқув юрти жамоаси 380 та ЭҲМ учун дастурларни рўйхатдан ўтказиб, компьютер дастурий таъминоти ривожланишига катта ҳисса қўшган. 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти эса “Интеллектуал мулк соҳасидаги энг яхши корхона” мукофотига сазовор бўлди. Мазкур таълим муассасаси ўзининг ишланмаларига 23 та патент олган. Бу ҳақида Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.