Анъанага кўра, йигитлар жамоавий мусобақага масъулият билан ёндашиб, яна барча рақибларини ортда қолдириб, халқаро турнирнинг олтин медалини қўлга киритишди.
Ғалабага эришиш осон бўлмади. Мусо Аймуратов, Зухриддин Қодиров, Исломбек Абдазов ва Азизбек Даулетназаровнинг мақсади саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиш эди. Улар муваффақиятга эришдилар.
Ўз салоҳиятини намоён этиб, Ўзбекистонда Олимпия ўйинларида иштирок этишга эътибор қаратган умидли ёшлар етишиб чиқаётганини исботлашди. Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
Спортчилар тажрибали мураббийлар Владимир Назлимов, Мартин Камаджиев, Еркин Йўлдошев, Руслан Султонов раҳбарлигида машғулотлар олиб боришмоқда.
Мураббийлар ўз шогирдларига ишонишди, йигитлар эса ишончни оқлашди. Энди эса қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари қайтиб келгач, март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда Болгарияда ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.