Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси вакиллари ҳам делегация таркибида саммитга гувоҳ бўлмоқда.

Олий таълим муассасалари учун алоҳида павильон ажратилган бўлиб, унда олийгоҳларнинг илмий-педагогик фаолияти ҳақида маълумотлар берилмоқда. Мазкур тадбир олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро нуфузни ошириш, халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатига кириш имкониятини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, мазкур саммит доирасида “QS Quacquarelli Symonds” халқаро рейтинг агентлиги томонидан “QS Дунё университетлари рейтинги: Осиё 2024” рейтингини эълон қилиш кутилмоқда.