Маданият вазири Озодбек Назарбеков Озарбайжон Маданият қўмитаси раиси,  Миллий Мажлис депутати, Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик жамияти аъзоси Ганира Пашаева, Озарбайжон халқ артисти Гулянаг Мамедова ва бошқа делегация аъзолари билан учрашди.

Музокара чоғида  ўзбек миллий мақоми ва Озарбайжон муғом санъатини  ўрганиш юзасидан тадқиқот ишлари олиб бораётган олимлар бу икки санъатнинг қаерда туташганлигини аниқлаб, бир-бирига яқин жиҳатларини ўрганиб, ҳар икки давлатда тарғиб қилиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашдилар. Шу билан бирга  санъаткорлар ва  мақом санъатидан дарс берувчи ўқитувчиларнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

 Шунингдек, учрашув чоғида ҳар икки давлатда бир-бирининг санъатини тарғиб қилувчи кутубхона ташкил этиш таклифи билдирилди.

Самимий руҳда бўлиб ўтган учрашув давомида ҳар икки томон учун ҳам соҳа ривожига хизмат қилувчи самарали таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.