Илгари Ўзбекистон – Тожикистон капитали иштирокидаги бирорта корхона фаолият юритмаган бўлса, бугунги кунда улар сони эса 170 дан ортиқни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Қодир Жўраев маълум қилишича, делегация икки мамлакат парламентларининг дўстлик ва ҳамкорлик бўйича гуруҳлари биринчи қўшма йиғилишида иштирок этади.

Унда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида парламентлараро фаолликни ошириш, айниқса, кейинги 4 йил давомида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, инвестициявий, технологик, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда эришилган келишув ҳамда битимларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан буён мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо ҳажми қарийб 3 баравар ошди. Бугунги пандемия шароитига қарамай ҳам бу борадаги ўсиш сақланиб қолмоқда. Илгари Ўзбекистон – Тожикистон капитали иштирокидаги бирорта корхона фаолият юритмаган бўлса, бугунги кунда улар сони эса 170 дан ортиқни ташкил этмоқда.

Бундан 3 йил олдин Ўзбекистон – Тожикистон чегарасидан ҳар куни бор-йўғи 3-3,5 минг киши ўтган бўлса, ҳозир ўртача ҳисобда кунига 20 минг киши дўстона борди-келди қилмоқда.