Ўзбекистон делегациясининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида 12 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари ҳамда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси раиси Эркин Назаров Покистоннинг “Adam Tradi” ва “Marhaba” асал маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида бўлди.
Меҳмонлар корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ва лабораторияларидаги жараёнларни яқиндан кузатди.
Шунингдек, ташриф доирасида асал маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
"Музокаралар чоғида Ўзбекистонда асал маҳсулотларининг етарли захираси мавжудлиги ва уни экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Биринчи босқичда 5 тонна, кейинчалик эса босқичма-босқич 20 тоннадан асал ва асаларичилик маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш масалалари кўриб чиқилди, дея маълум қилди Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати.