Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Полша ўртасида маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, жорий йилнинг кузида Урганч шаҳрида туғилган Полша халқ артисти Анна Герман хотирасига бағишланган концерт дастурини юқори савияда ўтказиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашди.

Бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида маданият ва санъат соҳасида ноу-хау лойиҳаларни амалга ошириш, маданият муассасаларига замонавий маркетинг тизимини киритиш ҳамда маданий хизмат кўрсатишни яна-да ривожлантириш лойиҳаларига Полша инвесторларини жалб қилиш юзасидан таклифларни илгари сурди.

Шунингдек, маданият, санъат ва туризм йўналишидаги олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёшларнинг бакалавр, магистр ва докторантура босқичларида таҳсил олишлари учун Полша стипендия дастурлари, таълим грантлари ажратиш масалалари ҳам музокара марказида бўлди.

Дарвоқе, учрашув давомида 2023-йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро фестивалларда Полша вакиллари иштирокини таъминлаш борасидаги муҳим жиҳатларни ҳам белгилаб олди.

Элчи жаноблари билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини алоҳида таъкидлади.

Учрашув якунида эса мавжуд маданият ва туризм олий ўқув юртлари, халқаро фестиваллар тўғрисида ўзаро маълумот алмашишга келишиб олинди.