Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон-Польша бизнес-форумини ўтказиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Польша ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мамлакатда лойиҳаларни амалга ошириш учун Польша инвестицияларини жалб этиш механизмлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув якунида иккала томон ҳам манфаатдор соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.