Томонлар икки томонлама муносабатларни, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ва халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди.

Ўзбекистон томони мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди, савдо-иқтисодий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида ҳали фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, М.Каминский Ўзбекистонга Польша инвестицияларини жалб этишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди, Польша меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади. У Польша парламенти аъзолари Польша-Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорликни жадал ривожлантириш ва мустаҳкамлашни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига ҳамда Ўзбекистон делегациясининг ЕХҲТ ПА тадбирларида фаол иштирок этишига ишонтирди.

Учрашув якунлари бўйича яқин вақт ичида «Ўзбекистон – Польша» парламентлараро дўстлик гуруҳининг навбатдаги мажлисини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда, шунингдек, Сейм депутати, «Польша – Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари П.Бейда, Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчиси Б.Бабаев ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.