Учрашувда  олимнинг яқинда ўзбек ва рус тилларида  нашрдан чиққан “Офтальмология”  янги илмий асари ёш офтальмологлар учун кутилмаган туҳфа бўлди.

Китоб ҳам илмий, ҳам оммабоп бўлиб, ундан офтальмология фани ривожига муносиб ҳисса қўшган юртимиз олимлари, кўз касалликлари соҳасидаги янги ишланмалар тўғрисида кенг ва батафсил маълумотлар ўрин олган.

Учрашувда мутахассислар мазкур асарнинг аҳамияти, унинг, айниқса, кўз касалликларини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ва тўғри даволашда талабалар ва умумий амалиёт шифокорлари учун муҳим қўлланма эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Сурхондарёнинг Боботоғ этакларида туғилиб вояга етган олимнинг  серқирра илмий-амалий фаолияти, қизиқарли ҳаётий ҳикоялари, айниқса, Алишер Навоий ижодининг тиббиёт илми билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги фикрлари, буюк шоир ижодидан  ўқиган ғазаллари талаба ёшларда ҳам ҳавас, ҳам қизиқиш уйғотди. Тадбир сўнгида ёш офтальмологларга  олимнинг янги  китоби туҳфа этилди.

Гулчеҳра Мирзаева,

Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби