Музокаралар давомида ишчи гуруҳлар йиғилиши ва демаркация бўйича Қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала тадқиқотлари натижалари муҳокама қилинди.

Қўшма демаркация комиссияси йиғилиши якунлари бўйича Томонлар Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни маъқуллашди, шунингдек, тегишли Баённомаларни имзолашди, деб хабар беради mfa.uz.