Ўзбекистон президенти ва Қирғизистон президенти ўртасида эришилган келишувлар доирасида яна бир инсонпарварлик юки Қирғизистонга етиб келди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Ҳукумати сайти.
Гуманитар ёрдам ўз ичига кўчма кислород концентратларини олади - 50та тўплам ва сарф материаллари билан ўпкани сунъий вентиляция қилиш бўйича инвазив бўлмаган 100 дона қурилма.
Умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил этадиган гуманитар ёрдам юклари авиапарвоз орқали барча санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқ етказиб берилди.