Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Иссиқкўл” халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазирини Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бақит Тўрабаев кутиб олди.

Маълум қилинишича, Абдулла Арипов Қирғизистонга 16 август куни Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 10-йиғилишида иштирок этиш учун борди.