Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 3 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилар ишга таклиф қилинади.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейининг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. “Ёш чегарачилар” лицейи ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:

ўқитувчилар учун - 5 баробар;

психолог учун - 3 баробар;

ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари - 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

-она тили ва адабиёти;

-рус тили ва адабиёти;

-тарих;

-инглиз тили;

-физика;

-астрономия;

-алгебра;

-геометрия;

-кимё;

-биология;

-география;

-маънавият асослари;

-давлат ва ҳуқуқ асослари;

-жисмоний тарбия;

-информатика ва ахборот технологиялари;

-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларга қуйидагилар талаб этилади:

таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан ўз фанини ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича сертификат;

Хорижий тилни билиш даражасини аниқловчи сертификат IЕLTS ёки ДТМ;

таълим йўналиши бўйича чоп этилган илмий мақолалар рўйхати;

илмий ишлари рўйхати;

илмий унвон.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейининг манзили:

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси 35-уй.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати “Ёш чегарачилар” харбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2021 йилнинг 25 январидан 25 февралига қадар ДХХ Чегара қўшинлари 9785-сонли ҳарбий қисмга (Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиариқ аҳоли пункти, мўлжал Мудофаа вазирлиги дала-ўкув майдони олдида) ёки 76-229-95-52 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.