Шунингдек, мажлисда МДҲ иштирокчи давлатлари парламентлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Тантанали мажлисда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқди.
Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Ассамблея қисқа вақт ичида МДҲ ҳудудида парламент аъзоларининг ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмига айланганини ва жаҳон парламентаризми тизимида ўзининг муносиб ўрин эгаллаганини таъкидлади.
МДҲ Ўзбекистон учун Ҳамдўстлик мамлакатлари фуқаролари манфаатлари йўлида ҳамкорликнинг барча йўналишларида амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришда самарали майдон ҳисобланади, – деб алоҳида урғу берди Сенат Раиси Т. Нарбаева.
Ўзбекистон нафақат катта парламент оиласининг фаол иштирокчисига айлангани, балки МДҲ доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшаётгани таъкидланди.
«Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг 30 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарор мажлисда кўриб чиқилган асосий масалалардан бири бўлди.
Мажлисда соғлиқни сақлаш, сайлов ўтказиш, сайлов жараёни ва бошқа масалалар юзасидан ҳам маърузалар тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.