Мулоқотда икки мамлакат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро кун тартибига оид масалалар муҳокама этилди.
Томонлар 2019 йилда муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан сўнг савдо, инвестиция ва маданият соҳасидаги алмашинувлар янги тарихий босқичга қадам қўйилганини ўзаро таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил декабрь ойида Сеулга амалга оширган давлат ташрифи муҳим воқелик бўлиб, унинг пировардида рақамлаштириш, «яшил» тараққиёт, кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш каби ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.
Чинакам стратегик соҳалар ҳисобланувчи соғлиқни сақлаш ва таълим каби йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама этилди.
Вазирлар минтақавий хавфсизликни сақлаш ва тинчликни таъминлаш бўйича ўзаро ёндашув ва позицияларнинг ўхшашлигини қайд этдилар.
Ўзбекистон Сеулнинг Корея ярим оролида мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва Кореялараро мулоқотни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини изчил қўллаб-қувватлаб келади.
Корея томони мамлакатимизнинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш, Афғонистонни минтақавий иқтисодий ва транспорт-логистика лойиҳаларига жалб этиш борасидаги сиёсатини юқори баҳолайди.
Учрашувда анъанавий сиёсий маслаҳатлашувлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг фаол суръатини сақлаб қолиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташви ишлар ваирлиги матбуот хизмати.