Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш билан боғлиқ бўлган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ушбу унвоннинг таъсис этилиши табиатни асраб-авайлаш, биохилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тизимда алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Экопартия депутатлари мазкур қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилиб, қўллаб-қувватладилар.