Биеннале доирасида ижтимоий дастур ташкил этиш режалаштирилган. У мунозаралар, мусиқий чиқишлар, фильмлар намойиши ва маҳорат дарсларини ўз ичига олади.
Шунингдек, анъанавий чолғу асбоблари жўрлигида “Ўлим минораси” (1924) овозсиз фильми, “Ал-Бухорий” (1998) фильми ҳам намойиш этилади, кулолчилик ва сўзана бўйича маҳорат дарслари ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил этилади.