Бунда эпидемиологик вазият нотинч бўлган малакатлардан (қизил) ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан COVID-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, кўрсатгич манфий деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим.
“Сариқ” ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига COVID-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.