Мазкур баҳс олдидан ОФК, ЎФA ташкилий қўмита аъзолари ҳамда жамоалар вакиллари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда учрашувга оид бир қатор йўналишлар бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Келишувга кўра, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ оқ рангда майдонга тушадиган бўлди, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.