Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, терма жамоамиз йигитлари биринчи турда Гонконгни 28:24 ҳисобида мағлуб этишни уддаладилар, бироқ иккинчи турда баҳрайнлик рақибларига 19:35 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ҳал қилувчи учинчи турда эса Вьетнам жамоаси 30:23 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа жамоамиз кучли саккизликка кириб, навбатдаги босқичда ўз иштирокини давом эттиради. Унда яна 2 квартет шаклланади. Ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар ярим финал босқичига йўл олади. Қайд этиш жоиз, учинчи ўрин эгалари ўртасидаги баҳс ҳам катта аҳамиятга эга.

Унда ғалаба қозонган жамоа қитъамизнинг бешинчи термаси сифатида келаси йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади.

Жамоамизнинг кейинги босқичдаги рақиблари кечки баҳслардан сўнг аниқланади.