Учрашув давомида Туркия делегацияси вакиллари Савдо-саноат палатаси фаолияти билан танишиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари ва имкониятларини, жумладан, тўқимачилик саноатида, шунингдек таълим соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, Иттифоқ таъсисчилари ва аъзолари иштирокида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.