Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раислигига кўп йиллар давомида шу лавозимда фаолият юритиб келаётган Убайдулла Мингбоев номзоди маъқулланди. 

16 нафар делегат эса Марказий кенгаш аъзоси этиб сайланган бўлса, 3 нафар номзод Тафтиш комиссияси аъзоси этиб белгиланди.

Шунингдек, тадбирда Судьялар ассоциациясининг жойлардаги филиалларининг 5 нафар раисига ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилиб, бир неча судья ва суд фахрийлари “Суд фахрийси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.