Институтда 17 июль соат 11:00 да «Битирувчи — 2020» онлайн тадбири бўлиб ўтди. Унда ректор Ўктам Умурзоқов мустақил ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларни самимий табриклади.

Zoom платформасида амалга оширилган тадбирни битирувчилар қатори уларнинг ота-оналари ҳам кузатиб боришди.

Онлайн учрашувда бакалавр дипломининг янги шакли QR кодли диплом бериш йўлга қўйилгани ва республикада биринчи бўлиб QR кодли В № 00000001 рақамли диплом ушбу институт битирувчисига берилгани алоҳида эътироф этилди.

 

Институт матбуот хизмати

раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов