«Марказий Осиёнинг барча беш давлати учун кўп томонлама ҳамкорлик савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестиция оқимларини жалб қилиш, минтақа мамлакатларининг глобал таъминот занжирларига фаол қўшилиши учун янги имконият ва имтиёзларни шакллантириш омили сифатида устувор аҳамиятга эга, — деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири. — Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари аввалги учрашувларида минтақавий савдони ривожлантириш, энергетика соҳасидаги салоҳиятни ошириш, истиқболли транспорт коридорларини шакллантириш ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалаларни ҳал қилишда биргаликдаги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришган. Марказий Осиё ҳамкорлигини мустаҳкамлаш минтақамизнинг барқарор ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлашнинг калити бўлиб қолмоқда ва бунда қўшни давлатлар Президентларининг қарашлари бир-бирига тўлиқ мос келади, деб таъкидлаш мумкин»

«Афсуски, коронавирус билан боғлиқ вазият ва пандемияни бартараф этиш билан боғлиқ сананинг ноаниқлиги сабаб жорий йил охиригача учинчи Маслаҳат учрашувини ўтказиш учун имконият бўлмаслиги кўзга ташланиб қолди, — деди Абдулазиз Комилов. — «Лекин бу ҳолат қўшни давлатлар режалаштирилган минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлида «секинлашди» деганини англатмайди. Марказий Осиёнинг барча беш давлати учун кўп томонлама ҳамкорлик савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестиция оқимларини жалб қилиш, минтақа мамлакатларининг глобал таъминот занжирларига фаол қўшилиши учун янги имконият ва имтиёзларни шакллантириш омили сифатида устувор аҳамиятга эга».

Вазирнинг сўзларига кўра, Туркманистон умумминтақавий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини меҳмондўст туркман заминида ўтказишни таклиф қилмоқда. Саммит дастурига қатор муҳим иқтисодий ва маданий тадбирларни киритиш ҳам таклиф қилинди.

«Биз, Маслаҳат кенгашининг ҳамраиси сифатида Туркманистоннинг ушбу таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва навбатдаги Марказий Осиё Маслаҳат учрашувини кенг ва сермазмун дастур асосида ўтказилишига умид қиламиз. Туркманистондаги саммитдан сўнг қирғиз дўстларимизнинг Маслаҳат учрашувини Бишкекда ташкил этиш бўйича таклифига яна қайтишимиз мумкин».

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувлари формати яратилди. 2018 ва 2019 йилларда Қозоғистон ва Ўзбекистонда иккита саммит бўлиб ўтди. Саммитнинг навбатдаги учрашуви бу йил Қирғизистонда ўтказиш режалаштирилган эди.