Учрашувда Ўзбекистон Баҳрайн билан дипломатик, савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилаётгани таъкидланди.

Олий ва юқори даражадаги мулоқотларимизни, шу жумладан Самарқандда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши“ Саммити доирасида давом эттиришни интиқлик билан кутмоқдамиз, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.