"Шу кунларда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган "Осиё хотин-қизлар форуми"да иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТ Аёллар ташкилоти ижрочи директори Сима Сами Искандар Баҳус хоним билан учрашишдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Баҳус хонимнинг мамлакатимизда аёллар ва қизлар учун энг яхши шароитларни яратишга қаратилган ислоҳотларни доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини қадрлаймиз. Гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш, жамиятимизда уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш Ўзбекистон ҳукуматининг узоқ муддатли фаровонликка эришиш йўлидаги устувор вазифаларидандир".