Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Олган Бекар мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаган Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эр ўрнини эгаллади.