Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган мазкур террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаб чиқди.

«Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Aфғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади вазирлик баёнотида.